Кўрфаз давлатлари билан алоқалар мустаҳкамланади Ўзбекистоннинг Ўмондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Абдусалом Хатамов, Ўзбекистоннинг Кувайтдаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Аюбхон Юнусов халқаро алоқаларни янада мустаҳкамлаш мақсадида вилоятимизга келдилар.

Самимий ва конструктив рухда ўтган суҳбатда туризм, инвестиция, экспорт масалалари борасида фикр-мулоҳазалар алмашилди.
Хусусан, хўл ва қуритилган мева экспорти, эко ва тиббий туризм йўналишларида самарали ҳамкорлик қилиш имкониятлари мавжудлиги қайд этилди.
Вилоят ҳокими “Наманган халқаро аэропорти”да йўлга қўйилаётган Карго тизими ҳақида тўхталиб, бу вилоят экспорт қамрови ва ҳажмини кенгайтиришда муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади. Бу юзасидан доимий ҳамкорликка келишиб олинди.
Учрашувда меҳмонлар 64-халқаро “Гуллар фестивали”га таклиф этилдилар.
Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.