Мебелчиларга халқаро сертификат олиш харажати ҳамда хориждан жалб қилинган мутахассислар иш ҳақининг ярми қоплаб берилади

Ўтган йили мебель экспорти 20 миллион долларга етди. Сифат, дизайн ва брендга эътибор қаратилса, мавжуд қувватларнинг ўзида экспорт ҳозиргидан 10 карра ошиши мумкинлиги кўрсатиб ўтилди.
Шу боис, мебелчиларга халқаро сертификат олиш харажати ҳамда хориждан жалб қилинган дизайнер, маркетолог, инженер-технологлар иш ҳақининг ярми қоплаб берилади.
Халқаро кўргазмаларда ижара пули компенсация қилинадиган майдон ҳозирги 20 квадратдан 40 квадрат метрга оширилади.
Мутасаддиларга малакали мутахассисларни жалб қилиб, йилига 1 минг нафар мебель усталарини замонавий кўникмаларга ўқитишни йўлга қўйиш топширилди.
ЎзА