-
ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОННИНГ МАЪРИФИЙ СИЁСАТИ МИНТАҚАДА ЯНГИ УФҚЛАРНИ ОЧМОҚДА
2025-11-29 438Биз халқимизнинг энг бахтли фарзандларимиз. Жадид боболаримиз орзу қилган кунларни кўриш, улар истаган келажакни яратиш бизга насиб этмоқда. Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашуви доирасидаги тадбирлар давомида бунга яна бир марта амин бўлдим.
-
Янги Ўзбекистон: конституциявий ислоҳотлардан – конституциявий барқарорлик сари “Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси давлатчилик, ижтимоий-сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва суд-ҳуқуқ соҳаларини бундан кейин ҳам барқарор ривожлантириш учун мустаҳкам замин яратди”. Шавкат МИРЗИЁЕВ, Ўзбекистон Республикаси Президенти
2025-11-29 4712025 йил – юбилейлар йили
Йилдан йилнинг фарқи бор, дейдилар. Шу нуқтаи назардан, 2025 йил ёдда қоладиган муҳим воқеалар ва юбилей саналарига бой бўлди. Айниқса, жорий йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 80 йиллиги ҳамда ЕХҲК Хельсинки ҳужжатининг 50 йиллиги кенг нишонланаётгани алоҳида эътиборга моликдир. БМТ Бош Ассамблеясининг 80-юбилей сессиясида халқаро ҳамжамият мазкур халқаро ташкилот фаолиятини ислоҳ қилиш зарурлигини яна бир бор тасдиқлади. Бу ислоҳотлар самарадорликни ошириш имкониятларини аниқлаш, вазифаларни бажариш тартибини қайта кўриб чиқиш ҳамда эҳтимолий таркибий ўзгаришлар ва дастурларни қайта тузиш масалаларини ўз ичига олади.
-
Конституция — инсон қадри, эркинлик, тенглик ва адолат гарови! ЯНГИЛАНГАН ҚОМУСИМИЗ — ҲУҚУҚИЙ ЖАМИЯТ ПОЙДЕВОРИ
2025-11-29 779Мустақил давлатчилигимиз тарихида илк бор халқ иродаси ва хоҳиши билан қабул қилинган Конституцияни замонавий давлатчилигимизнинг пойдеворига қиёслаш мумкин. Чунки унда миллий давлатчилик борасида эришилган улкан тажриба, бугунги кунда жамият ва давлат бошқаруви олдида турган ўткир ва долзарб масалалар, дунёда сақланиб қолаётган ғоят мураккаб геосиёсий жараёнлар авж олган шароитда “инсон – жамият – давлат” ўртасидаги муносабатларнинг пухта ўйланган стратегияси акс этган. Бошқача айтганда, янгиланган Конституция ҳам давлатчилик, ҳам инсон ҳуқуқлари борасида бошланган демократик ислоҳотларда ортга қайтмаслигимизнинг ўзига хос исботи, десак бўлади.
-
Бош қомусимиз – Ўзбекистоннинг ишонч, барқарорлик ва келажак пойдевори
2025-11-26 3438 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни. Бу сана мамлакатнинг замонавий тарихида алоҳида ўрин тутади. Боиси айнан 1992 йилда қабул қилинган Конституция мустақиллик, ҳуқуқий тартиб ва давлатнинг демократик ривожланиши учун фундаментал асос бўлиб хизмат қилди. У ёш республика тараққиётининг асосий йўналишини белгилаб берди, давлат тузилишининг муҳим тамойилларини мустаҳкамлади ҳамда очиқ, тинчликсевар ва инсонпарвар жамият қуришнинг стратегик йўлларини кўрсатиб берди.
-
ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН: ИНСОН ҚАДРИ УСТУВОР, ИЖТИМОИЙ АДОЛАТ ТАЪМИНЛАНГАН ЖАМИЯТ САРИ (Ижтимоий ривожланиш бўйича иккинчи Бутунжаҳон анжумани якунлари бўйича айрим мулоҳазалар)
2025-11-19 429“Биз кейинги йилларда Янги Ўзбекистонда “Инсон қадри учун” деган тамойил устувор бўлган, ижтимоий адолат таъминланган, эҳтиёжманд аҳоли самарали ҳимоя қилинган жамият барпо этмоқдамиз. Бу йўлдаги қатъий позициямиз янги Конституциямизда мустаҳкамлаб қўйилди ҳамда мамлакатимизнинг ижтимоий давлат сифатидаги мақоми эълон қилинди”.
Шавкат МИРЗИЁЕВ,
Ўзбекистон Республикаси Президенти
-
Ўзбекистон Президенти ОТБ билан стратегик шерикликни янада кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади
2025-11-19 366Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 18 ноябрь куни Осиё тараққиёт банки президенти Масато Кандо бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
-
Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик хати йўллади
2025-11-19 298Унда Қосим-Жомарт Тоқаев жорий йилнинг 14-16 ноябр кунлари Ўзбекистонга амалга оширган давлат ташрифи давомида Қозоғистон делегациясига кўрсатилган илиқ меҳмондўстлик учун ўз миннатдорлигини билдирган.
-
Иқтисоддан маданиятгача – Ўзбекистон ва Туркманистон ҳамкорлигида янги имкониятлар эшиги очилмоқда
2025-11-19 326Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов 16-17 ноябрь кунлари давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлди.
-
Kuvaytlik tadbirkorlar bilan "O'zbekiston oziq-ovqat festivali"ga tayyorgarlik masalalari muhokama qilindi
2025-11-17 381AL-KUVAYT, 16-noyabr. /"Dunyo" AA/. Mamlakatimizning Kuvaytdagi Elchixonasi tashabbusi bilan O'zbekiston Qishloq xo'jaligi vazirligi hamda mahalliy "The Sultan Center Group" kompaniyasi vakillari o'rtasida videokonferensiya tashkil etildi, deb xabar qilmoqda "Dunyo" AA muxbiri.
-
Кувайтлик ишбилармонлар билан онлайн мулоқот ўтказилди
2025-11-17 312АЛ-КУВАЙТ, 14 ноябрь. /"Дунё" АА/. Юртимизнинг Кувайтдаги Элчихонаси ташаббуси билан Ўзбекистон Заргарлик саноати уюшмаси, "Савдони ривожлантириш компанияси" АЖ ва "Kuwait International Fairground" компанияси вакиллари иштирокида видеоконференция ўтказилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.