Хотира ва қадрлаш куни Самарқандда ҳам муносиб ўтказилди
Хотира ва қадрлаш куни Самарқандда ҳам муносиб ўтказилди
9 май - Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Самарқанд вилоят ҳокимлиги, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ёшлар иштирокида Самарқанд шаҳридаги Хотира хиёбонида гул қўйиш маросими ўтказилди.
Тадбирда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари Аҳад бобо Очилов ҳамда Михаил Калмогоров ҳам иштирок этиб, қуролдош дўстларини хотирлашди.
Тадбир доирасида вилоят ҳокимлиги томонидан фахрийлар учун эҳсон оши ташкил этилди.