Ўзбекистон Президенти номига хорижий давлатлар раҳбарлари ва таниқли сиёсий арбобларидан, халқаро ташкилотлар раҳбарларидан қутловлар келмоқда
Ўзбекистон Президенти номига хорижий давлатлар раҳбарлари ва таниқли сиёсий арбобларидан, халқаро ташкилотлар раҳбарларидан қутловлар келмоқда
Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 77 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев номига хорижий давлатлар раҳбарлари ва таниқли сиёсий арбобларидан, халқаро ташкилотлар раҳбарларидан қутловлар келмоқда.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, хорижий ҳамкорлар ўз қутловларида кўп миллатли Ўзбекистон халқининг Буюк Ғалабага қўшган улкан ҳиссасини алоҳида қайд этганлар. Табрикномаларда бугунги эркин ва тинч ҳаётимиз йўлида жанг майдонида чинакам қаҳрамонлик, мислсиз жасорат ва матонат кўрсатган, фронт ортида фидокорона меҳнат қилган фахрийларимизга чуқур ҳурмат-эҳтиром ва миннатдорлик билдирилган.
Ўзбекистон Президенти ва халқига мустаҳкам соғлик, бахт-саодат, фаровонлик, мамлакатимизга барқарор тараққиёт ва равнақ тилаклари изҳор этилган.
Қуйидагилар ўз табрикларини йўллаган:
Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин,
Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев,
Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров,
Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон,
Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов,
Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев,
Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко,
Туркманистон Миллий Кенгаши Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов,
Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев,
Россия Федерацияси Хавфсизлик Кенгаши Раисининг ўринбосари Дмитрий Медведев,
МДҲ Ижроия қўмитаси раиси – Ижрочи котиби Сергей Лебедев.