Ўзбекистон делегацияси Душанбеда ўтказиладиган МДҲ ТИВК мажлисида иштирок этади
Ўзбекистон делегацияси Душанбеда ўтказиладиган МДҲ ТИВК мажлисида иштирок этади
Ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси 12-13 май кунлари Душанбе шаҳрида ўтказиладиган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этади.
ТИВ маълумотига кўра, тадбир доирасида халқаро кун тартибидаги долзарб масалалар ва МДҲ форматидаги ўзаро ҳамкорлик юзасидан фикр алмашиш, қўшма дастурлар ижросини, шунингдек, Ҳамдўстликка аъзо давлатлар Давлат раҳбарлари кенгаши кўриб чиқиш учун киритилган ҳужжатлар лойиҳаларини муҳокама қилиш кўзда тутилган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон делегацияси Душанбега ташриф доирасида Марказий Осиё мамлакатлари ташқи ишлар идоралари раҳбарларининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади ва қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади.