Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси бошчилигидаги делегация билан музокаралар бошланди
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси бошчилигидаги делегация билан музокаралар бошланди
Бугун эрталаб Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида бир кун аввал Тошкентга ташриф билан келган АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича ёрдамчиси Дональд Лу бошчилигидаги делегация билан музокаралар бошланди.
Учрашувда Ўзбекистон томонидан ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов бошчилигидаги делегация иштирок этмоқда.
Ўзбекистон-АҚШ музокараларида турли соҳалардаги икки томонлама Ўзбекистон-Америка муносабатларининг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболларини муҳокама қилиш режалаштирилган.
Шунингдек, минтақавий ва халқаро масалалр юзасидан фикр алмашилади.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йил 13 декабрь куни Тошкентда Ўзбекистон билан АҚШ ўртасидаги Стратегик шериклик мулоқотининг биринчи мажлиси бўлиб ўтган, унда Давлат котибининг ёрдамчиси Дональд Лу бошчилигидаги делегация иштирок этган эди.