Сардор Умурзаков “Bright Uzbekistan” журнали таҳририяти кенгашига раислик қилади
Сардор Умурзаков “Bright Uzbekistan” журнали таҳририяти кенгашига раислик қилади
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков “Bright Uzbekistan” медиа-лойиҳаси раҳбари Даврон Абдуллаев билан учрашди.
Учрашувда лойиҳа муаллифи томонидан журналнинг жорий ахборот сиёсати ва мазмуни, унинг Ўзбекистоннинг халқаро майдонидаги экспорт-импорт ва инвестициявий салоҳиятини, шу жумладан Ўзбекистонда ва бошқа мамлакатларда бўлиб ўтаётган турли хил саноат ярмаркалари ва кўргазмаларини, халқаро тадбирларни, учрашув ва форумларни, ҳукуматлараро комиссияларнинг йиғилишларини ёритиш ва тарғиб қилишга қаратилганлиги ҳақида тақдимот ўтказилди.
Лойиҳанинг республиканинг бир қатор вазирлик ва идоралари билан ҳамкорлиги ўрнатилганлиги ва бу, ўз навбатида, биринчи манбалардан ахборот олиш, бизнес ва тадбиркорлик соҳасидаги энг долзарб тадбирларни ёритиш имконини бериши қайд этилди.
Учрашув давомида журнал таҳририяти раиси сифатида Сардор Умурзаков томонидан бир қатор янги истиқболли лойиҳалар кўриб чиқилди ҳамда уларни келгусида амалга ошириш учун тегишли “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш таклифи келишилди.
Шунингдек, Стратегик ривожланиш агентлиги билан журналнинг бўлажак сонларининг ахборот мазмунини шакллантиришда мунтазам ҳамкорлик қилиш масаласи муҳокама қилинди.