Қашқадарёда беш давлат элчилари билан ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди Кеча Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов Ўзбекистоннинг Исроил, Ҳиндистон, Қатар, Беларусь ва Қувайтдаги Фавқулодда ва мухтор элчилари - Жаҳонгир Аминов, Сардор Рустамбаев, Ашраф Ходжаев, Раҳматулло Назаров ва Аюбхон Юнусовларни қабул қилди.

Беларус, Ҳиндистон ва Қувайт билан йирик лойиҳалар Беларус билан оёқ кийимлари, шарбатлар, тайёр кийим-кечак, сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳасида қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда. Ҳиндистон билан фармацевтика, нанотехнологиялар ва элита уруғчилик бўйича ҳамкорлик кенгаймоқда. Қувайт компаниялари билан нефть-кимё соҳасида умумий қиймати 850 миллион долларлик ишлаб чиқариш лойиҳалари кўзда тутилган. Исроил ва Қатар билан инновацион ҳамкорлик Исроил билан фармацевтика, IT ва "ақлли" қишлоқ хўжалиги, Қатар билан эса балиқчилик, саҳро туризми ва чорвачилик йўналишларида ҳамкорлик режалаштирилган.
Расмий учрашувдан сўнг, воҳа тадбиркорлари ва элчилар ўртасида мулоқот ташкил этилди. Тадбиркорлар ўз маҳсулотлари ва хизматлари билан таништириб, қатор хорижий бозорларга экспорт йўлга қўйиш бўйича келишувларга эришдилар.