Ўзбекистон Президенти Будапештга жўнаб кетди

Ташриф доирасида Будапешт шаҳрида олий даражадаги музокаралар, Венгриянинг расмийлари ва етакчи компаниялари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказилиши кўзда тутилган.
Кун тартибидан мамлакатларимиз ўртасидаги амалий ҳамкорлик ва стратегик шерикликни янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари ўрин олган.
Ўзбекистон етакчиси Туркий давлатлар ташкилоти норасмий саммитида ҳам иштирок этади.