Президент раислигида видеоселектор йиғилиши бошланди

Шу муносабат билан ташқи бозордаги тебранишлар шароитида 1 миллионга яқин аҳоли ишлаётган тўқимачилик, қурилиш материаллари, мебелсозликни қўллаб-қувватлаш, иқтисодиётимизнинг яна бир “драйвери” бўлиши кутилаётган заргарлик саноатига янги суръат бағишлаш муҳимлиги қайд этилди.
Ўтган 4 ойда саноат 6,3 фоизга ўсиб, 290 триллион сўмга етди.
–Бу – ҳозирги мураккаб шароитда ўз вақтида кўрилган чоралар натижаси. Лекин 29 та туманда ишлаб чиқариш 4,5 триллион сўмга камайган. Бу кичкина рақамлар эмас, – деди давлатимиз раҳбари.
ЎзА