Маҳсулот сифатини кўрсатиб, уни қиммат бозорларга олиб чиқадиган энг асосий калит, бу – халқаро сертификатлар – Президент

Лекин тўқимачилик экспорти 825 миллион доллар, яъни ўтган йилгидан 175 миллион долларга кам бўлди.
–Кўпчилик сифатга ишлаётгани билан буни кўрсатиб бера олмаяпти. Биздаги маҳсулотларнинг “номи чиқмагани” учун ташқарида жуда арзон сотилаяпти. Маҳсулот сифатини кўрсатиб, уни қиммат бозорларга олиб чиқадиган энг асосий калит, бу – халқаро сертификатлар, – деди Президент.
Тўқимачилик соҳасидаги 1,5 мингдан зиёд йирик ва ўрта корхонадан фақат 244 тасида халқаро сертификат бор.
Савдо-саноат палатаси ҳар бир корхонага бориб, сертификат олишга кўмаклашса, қўшилган қийматни ҳам, экспортни ҳам ошириш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди.
Шу муносабат билан Қорақалпоғистон, Қашқадарё, Навоий Сирдарё, Сурхондарё, Хоразм вилоятларида халқаро сертификатга эга корхоналарни 20 тага етказиш, қолган ҳудудларда яна 10 тадан корхонага сертификат олишга кўмаклашиш вазифаси қўйилди.
ЎзА