Ўзбекистон Президенти Россия билан энергетика соҳасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини қайд этди

Учрашув аввалида Александр Новак давлатимиз раҳбарига Россия Президенти Владимир Путиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди ҳамда форум муваффақиятли ўтаётгани билан табриклади.
Ўтган йил май ойида Ўзбекистонга давлат ташрифи ва олий даражадаги бошқа мулоқотлар давомида эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.
Энергетика соҳасидаги ўзаро манфаатли шерикликни кенгайтириш, нефть-газ тармоғидаги қўшма лойиҳаларни жадаллаштириш, тинч атом соҳасида ҳамкорликни янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.