Ўзбекистон Президенти Саудия Арабистонининг етакчи компаниялари раҳбарларини қабул қилди

Учрашувда "Vision Invest" ва "Riyadh Cables" компаниялари раҳбарлари ҳам иштирок этди.
Ушбу мамлакат ишбилармонлари билан амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш ва юртимиздаги устувор лойиҳаларни жадаллаштириш масалалари кўриб чиқилди.
Саудиянинг "ACWA Power" ва бошқа компаниялари билан сермаҳсул шериклик йўлга қўйилгани мамнуният билан қайд этилди.
Бугунги кунда қўшма лойиҳалар портфели 24 миллиард долларга етган. "Яшил" энергетика соҳасидаги лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилмоқда. Тошкент вилоятида “яшил” водород ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
Электр тармоқларини модернизация қилиш, электротехника саноатини ривожлантириш, ахборот технологиялари, транспорт, коммунал хўжалиги ва бошқа йўналишлардаги лойиҳаларни илгари суриш муҳимлиги таъкидланди.