Ўзбекистон Президенти Ўмон билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини қайд этди

Учрашув аввалида юқори мартабали меҳмон давлатимиз раҳбарига Ўмон Султони Ҳайсам бин Ториқ Ол Саиднинг самимий саломини етказди.
Амалий ҳамкорликни, энг аввало, савдо-иқтисодиёт ва инвестиция соҳаларида кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Турли даражалардаги фаол мулоқотлар мамнуният билан қайд этилди. Форум доирасида Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги йиғилиши ва ишбилармон доираларнинг учрашувлари бўлиб ўтади.
Энергетика, геология, озиқ-овқат, тўқимачилик, кимё саноати, транспорт ва логистика, туризм, молия соҳаларида қўшма лойиҳаларни, шу жумладан Ўзбекистон-Ўмон инвестиция компаниясининг фаол кўмагида илгари суриш муҳимлиги қайд этилди.