Ўзбекистон Президенти Қозоғистонга келди

Пойтахт аэропортида давлатимиз раҳбарини Қозоғистон Бош вазири Олжас Бектенов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Бугун Ўзбекистон етакчиси "Марказий Осиё – Хитой" форматидаги навбатдаги саммитда иштирок этади ва Хитой Раиси билан музокара ўтказади.