Ўзбекистон Президенти Грузия билан амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш муҳимлигини қайд этди

Савдо-иқтисодиёт, транспорт-логистика ва маданий-гуманитар соҳалардаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Грузия Бош вазирининг жорий йил март ойида Ўзбекистонга ташрифи давомида эришилган келишувларни амалга ошириш натижалари мамнуният билан қайд этилди.
Фаол идоралараро алоқалар давом этмоқда, ташқи ишлар ва иқтисодиёт вазирларининг учрашувлари ўтказилди. Товар айирбошлаш ва юк ташиш ҳажми, қўшма лойиҳа ва корхоналар сони ошмоқда.
Ўзаро товар етказиб беришни кўпайтириш, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик, электротехника, фармацевтика, озиқ-овқат тармоқларида, шунингдек, логистика соҳасида кооперация лойиҳаларини илгари суриш бўйича мувофиқлаштирилган чоралар кўриш муҳимлиги қайд этилди.