Ўзбекистонга Хитой делегацияси ташриф буюрди

Хитой Халқ Республикаси делегациясининг ташрифи Ўзбекистон Республикаси Олий суди раҳбарияти билан учрашувдан бошланди. Ташриф дастурида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказида учрашувлар ўтказиш белгиланган.
Ташрифнинг иккинчи куни пойтахтимизда Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг ўзбек тилида илк бор нашр этилган "Инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш ва кафолатлаш тўғрисида" номли китобининг тақдимоти бўлиб ўтади.
Бундан ташқари, ушбу китоб мазмун-моҳиятига бағишланган илмий-амалий семинар ўтказиш режалаштирилган.
Н.Абдураимова,
ЎзА