Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Туркманистонга жўнаб кетди

Давлатимиз раҳбари "Аваза" миллий туризм зонасида бўлиб ўтадиган "Озарбайжон – Туркманистон – Ўзбекистон" форматидаги саммит тадбирларида иштирок этади.
Ўзбекистон етакчиси саммит доирасида икки томонлама музокаралар ҳам ўтказади.