Ўзбекистон Президенти Туркманистонга келди

Туркманбоши шаҳри аэропортида давлатимиз раҳбарини Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари Нокергули Атагулиев ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Бугун Ўзбекистон етакчиси "Озарбайжон – Туркманистон - Ўзбекистон" форматидаги уч томонлама учрашувда иштирок этади ва икки томонлама музокаралар ўтказади.