Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик хати йўллади

Хатда мазкур ташрифнинг тарихий аҳамияти қайд этилган бўлиб, у Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқдошликни мустаҳкамлашга кучли туртки бергани таъкидланган.
Қозоғистон Президенти Тошкентда ўтказилган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг VII Маслаҳат учрашуви ташкил этилишини ҳам юқори баҳолаган. Унинг сўзларига кўра, минтақа ҳамкорлигининг барча йўналишлари бўйича мазмунли муҳокамалар, қабул қилинган муҳим қарорлар ва ҳужжатлар, шунингдек, Озарбайжоннинг тўла ҳуқуқли иштирокчи сифатида қўшилиши форумга стратегик аҳамиятга эга воқеа мақомини берган.
Бу ҳақда Оқўрда матбуот хизмати хабар берди.
ЎзА