Кувайтдаги Ўзбекистон фуқаролари диққатига!
Минтақадаги вазият кескинлашиб бораётгани муносабати билан Кувайт ҳудудларида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларидан шахсий хавфсизлик чораларига алоҳида эътибор қаратишларини сўраймиз.
Хусусан, одамлар кўп тўпланадиган жойлар ва оммавий тадбирлардан узоқроқ бўлиш, ҳарбий объектлар жойлашган ҳудудларга яқинлашмаслик, маҳаллий ҳукумат органларининг хавфсизлик бўйича кўрсатмаларига қатъий амал қилиш ҳамда шахсий ҳужжатларни олиб юришни тавсия қиламиз.
Зарур ҳолларда Ўзбекистоннинг Кувайт шаҳридаги дипломатик ваколатхонаси билан боғланишингизни сўраймиз:
Телефон: +965 25396515
Фавқулодда ҳолатлар учун: +965 99427517 (Telegram, WhatsApp)
Барчангизни эҳтиёткор бўлишга, тинчлик ва хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя этишга чақирамиз.
Ўзбекистоннинг Кувайтдаги Элчихонаси