Ўзбекистон ва Албания Президентлари Фахрий меҳмонлар хиёбонида дарахт экдилар

Ушбу маросим икки мамлакат халқлари ўртасидаги дўстлик ва ўзаро англашув мустаҳкамланиб бораётгани, Ўзбекистон – Албания кўп қиррали муносабатларини ривожлантиришда янги босқич бошланганининг рамзи бўлди.