Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида қатор муҳим келишувлар имзоланди

Учрашувда Ўзбекистонда Озарбайжоннинг “AzerGold” компанияси иштирокида олтин конини ўзлаштириш бўйича келишувларга эришилди. Шунингдек, Озарбайжон халқаро банки ва ўзбекистонлик шериклар билан банк соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича ҳам ҳужжатлар имзоланди.
Томонлар мамлакатимизда “NEQSOL Holding” компанияси иштирокида стратегик муҳим фойдали қазилмаларни қидириш ва ўзлаштириш лойиҳаларини амалга оширишга келишиб олди.
Ҳужжатларнинг имзоланиши икки мамлакат ўртасидаги стратегик шерикликни мустаҳкамлаш ва ўзаро манфаатли иқтисодий-инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш йўлидаги навбатдаги муҳим қадам бўлди.
Азиза Алимова, ЎзА