Ўзбекистон Президенти Грузия қаҳрамонларини хотирлади

Давлатимиз раҳбари шарафига фахрий қоровул саф тортди.
Мамлакатимиз етакчиси Грузия бирлиги учун ҳалок бўлган қаҳрамонлар ёдгорлиги пойига гулчамбар қўйди. Ҳарбий оркестр ижросида Ўзбекистон ва Грузия давлат мадҳиялари янгради.