Хориждаги ватандошлар орасида "Энг, энг, энг" танлови эълон қилинмоқда!
Хориждаги ватандошлар орасида "Энг, энг, энг" танлови эълон қилинмоқда!
Қадимий Самарқанд ва Бухоро шаҳарлари бўйлаб бепул саёҳат қилишни истайсизми? Унда бизнинг қизиқарли танловимизда иштирок этинг! Танлов шартлари оддий: 1. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг Телеграм (@uzbektourismofficial, @Uzbekistan_travel), Инстаграм (@uzb.travel), Facebook (@uzbekistan.tourism) ва YouTube (@uzbekistan.travel) ижтимоий тармоқларидаги расмий саҳифаларига обуна бўлинг. 2. Uzbekistan.travel ва/ёки online-tourism.uz порталида жойлаштрилган исталган фото ва видео материалларни ижтимоий тармоқлардаги (Facebook, Instagram, YouTube) саҳифаларингизга #uzbekistantravel ҳештеги билан жойлаштиринг ҳамда Қўмитанинг ушбу тармоқдаги каналини ва 3 та дўстингизни белгиланг. (Танлов давомида иштирокчиларнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари очиқ ҳолатда бўлиши шарт.) Танлов ғолиблари жойланган видео ёки фотосуратга қараб, қуйидаги мезонлар орқали аниқланади: - энг кўп «like» тўплаш; - энг кўп улашиш (share); - энг кўп ижобий шарҳлар (positive comments) тўплаш. Талабгорлар танловда иштирок этиш учун қўйилган барча шартларни бажармаган тақдирда, танлов иштирокчиси ҳисобланмайди. Танлов ғолиблари Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан қуйидаги совғалар билан тақдирланади: 1-ўрин учун – ғолиблик сертификати ва COVID-19 коронавирус пандемияси билан боғлиқ карантин даври тугагач, Самарқанд ва Бухоро шаҳарларига бепул саёҳат қилиш учун 2 кишилик VIP ваучер; 2-ўрин учун – ғолиблик сертификати ва COVID-19 коронавирус пандемияси билан боғлиқ карантин даври тугагач, Самарқанд ва Бухоро шаҳарларига бепул саёҳат қилиш учун 2 кишилик ваучер; 3-ўрин учун – ғолиблик сертификати ва COVID-19 коронавирус пандемияси билан боғлиқ карантин даври тугагач Самарқанд ва Бухоро шаҳарларига бепул саёҳат қилиш учун 1 кишилик ваучер. Танлов 2020 йилнинг 1 июлига қадар давом этади. Уйда қолинг, танловимизда иштирок этинг ва ғолиб бўлинг!
Ташкилотчилар: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси.