Италиялик инвесторларнинг юртимиздаги фаолияти кенгаяди
Италиялик инвесторларнинг юртимиздаги фаолияти кенгаяди
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов “Berlusconi Finanzaria” инвестиция жамғармаси Президенти Паоло Берлускони ҳамда “Energy System” компанияси президенти Роберто Туччи билан учрашди.
Учрашув чоғида италиялик тадбиркорлар томонидан мамлакатимизда инвестициявий фаолиятни йўлга қўйиш ва кенгайтириш истиқболи муҳокама қилинди.
Италия томони энергетика соҳасида, шунингдек маиший чиқиндини қайта ишлаш бўйича йирик лойиҳалар амалга оширишга қизиқиш билдирди. Компания раҳбарияти ҳудудларимизда заъфарон етиштириш миқдорини ошириш режасини илгари сурди.
Айни йўналишдаги ҳамкорлик ушбу маҳсулот билан савдо қиладиган ўзбек фермерларининг халқаро бозордаги мавқеини мустаҳкамлаш ва қўшимча иш ўринлари яратишга хизмат қилади.
Томонлар кўзда тутилган лойиҳаларни тезроқ ҳаётга жорий этиш билан боғлиқ барча масалаларни батафсил кўриб чиқди. Тезкор ечимлар бўйича ҳамкорлик механизми ишлаб чиқилди.
Учрашув якунида мунтазам алоқа ва фаол мулоқотни давом эттиришга келишилди.