Ўзбекистон Республикасининг Мустақиллиги куни муносабати билан қутловлар учун хорижий ҳамкорларга миннатдорлик
Ўзбекистон Республикасининг Мустақиллиги куни муносабати билан қутловлар учун хорижий ҳамкорларга миннатдорлик
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, нуфузли халқаро ташкилотлар ва молиявий институтлар раҳбарлари, таниқли сиёсат ва жамоат арбобларига мамлакатимиз мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан қутловлар йўллагани учун кўп миллатли халқимиз номидан самимий миннатдорлик билдирди.
Давлатимиз раҳбари Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг миқёсли янгиланишлар ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларга берилган юксак баҳо ва хайрихоҳлик, икки томонлама дўстлик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашга қаратаётган эътибори, шунингдек, коронавирус инфекцияси тарқалиши оқибатларини енгиб ўтишдаги самарали шериклик учун хорижий ҳамкорларга ташаккур айтди.
Мамлакатимиз хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан узоқ муддатли алоқаларни кенгайтириш, савдо, иқтисодиёт, инвестициялар, инновациялар, транспорт, туризм, фан, тиббиёт, таълим, маданият ва бошқа устувор йўналишларда қўшма лойиҳа ва дастурларни илгари суриш, кўп томонлама тузилмалар доирасида глобал ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан конструктив мулоқотни давом эттириш учун очиқ ва тайёр экани қайд этилди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилда юздан зиёд хорижий мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари Ўзбекистон Республикасининг Мустақиллиги куни муносабати билан ўз қутловларини йўллаган